TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки эксперт ва мутахассислари жисмоний шахслар учун валютани эркин айрбошлашни йўлга қўйиш тартибини белгилайдиган ҳужжат устида ишлаётганларини хабар қилди МБ раиси ўринбосари Хўжаев Саидкамол Тошкентдаги 26 июл куни Халқаро пресс-клубда.
"Яқин орада ушбу ҳужжат эълон қилинади. Бу катта янгилик бўлади", — деди Хўжаев.
Шунингдек, Хўжаев айтишига қараганда, бугунги кунда айрим банкларга талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда валютани бозор нархида сотиб олиш ва сотишга рухсат берилган. "Бу валюта бозорини эркинлаштиришга қарагатилган қадамлардан биридир", деди МБ вакили.
Журналистларнинг нақд пул чиб олиш мумкин бўлган банкоматлар қачон ўрнатилади, деган саволига, Хўжаев бунга босқичма-босқич эришилади деб жавоб берди.
"Биз банклар билан биргаликда ахборот киосклари сонини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. Бозор тўлиқ эркинлаштирилганидан кейин, пул-кредит сиёсатидаги мақсадларга эришилганидан кейин ғ биз бунга эришамиз. ўзбек сўмини исталган вақтда исталган жойда олиш мумкин бўлади. Бунга жуда яқин қолди", — деди Саидкамол Хўжаев.