Ислом маданияти марказига раҳбар тайинланди

© uz.ambafrance.orgШоазим Миноваров
Шоазим Миноваров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом маданияти маркази директори лавозимига Шоазим Миноваров тайинланди

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига директор тайинланди, деб хабар қилди «Жаҳон» ахборот агентлиги.

Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Алишер Усмонов Ислом маданияти маркази қурилишига ҳомийлик қилади

Хабарга кўра, Ислом маданияти марказига 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбар бўлган.

Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. У Франция ҳукуматининг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ислом маданият марказининг маъмурий биноси, шунингдек, кутубхонаси ва музейи Тошкент шаҳрида, Хастимом мажмуасига ёндош ҳудудда қурилади. Қарорда қурилишга россиялик миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилди.

Янгиликлар лентаси
0