TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Ҳакимжон Абдулазизов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг расмий веб сайтида хабар қилинмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 июлдаги ПҚ-3148-сонли қарорига мувофиқ Хакимжон Мамасадикович Абдулазизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди”, дейилади хабарда.