TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги маҳаллий брендлардан бири Андижон шаҳридаги филиалида узунлиги 17 метрли лаваш (шоурма) тайёрлади.
Бунинг учун 10 кило гўшт, 10 литр соус, 8 кило помидор, 6 кило бодринг ва бошқа керакли масаллиқлар сарфланди. Энг қизиғи, шоурма узунлиги 17,5 метрли бутун лавашдан тайёрланди.
© Пресс-служба EVOSАндижонда 17 метрли лаваш тайёрланди
Андижонда 17 метрли лаваш тайёрланди
© Пресс-служба EVOS
Ушбу пишириқни тайёрлаш учун 35 нафар ошпаз тер тўкишди.
Уни тайёрлаш жараёнини кузатган меҳмонлар 17 метрли лавашни тотиб ҳам кўришди.
Ташкилотчиларнинг айтишларича, бугун ва эртага Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ҳам ана шундай тадбирлар бўлиб ўтади.