TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Жўрабек Муродов ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг юз йиллиги тантаналарида иштирок этди
СССР халқ артисти, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Жўрабек Муродов Sputnik Тожикистон мухбири билан суҳбатда Ўзбекистонга сафари таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.
"Ўзбекистонда Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллиги нишонланди. Биз ўзбек халқини ушбу муборак кунда тожик халқи номидан табриклаш учун Ўзбекистонга бордик", — деди у.
Жўрабек Муродов ушбу сафардан фақат ижобий таассурот қолганини айтди.
"Бизни Ўзбекистонда жуда яхши кутиб олишди. Уч кун давомида турли шаҳарларда бўлдик, худди эртаклардагидек бўлди. Бир нечта тадбирларда чиқишлар қилдик. Хива шаҳридаги концертга бир неча минг киши келди. Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси мени саҳнага таклиф қилди, мен табрик сўзимни айтдим ва бир нечта қўшиқ ижро этдим", — деди хонанда.