Киев суди Порошенкога нисбатан жиноят иши қўзғатилишини талаб қилмоқда

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишПрезидент Украины Петр Порошенко
Президент Украины Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти 2013-2017 йилларда Россия армиясини молиялаштирганликда айбланмоқда

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Киевнинг Печер туман суди Украина президенти Пётр Порошенкога нисбатан жиноят иши қўзғатилишини талаб қилмоқда, деб ёзди мамлакат бош прокурорининг собиқ ўринбосари Ренат Кузьмин Facebookдаги саҳифасида.

Президент Украины Пётр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Порошенко “шарманда”, “ёлғончи” қичқирқлари остида одамлардан қочиб кетди

Суд Украина хавфсизлик хизмати мамлакат раҳбарига нисбатан давлатга хиёнат айблови бўйича жиноят иши қўзғатиши лозимлиги тўғрисида ҳукм чиқарди.

Собиқ прокурорнинг ёзишича, Украинанинг ҳозирги президенти 2013-2017 йилларда Липецкдаги ўзига қарашли Roshen қандолат фабрикаси орқали "Украина қуролли кучлари бош қўмондони сифатида ўзи қарши курашаётган" Россия армиясига ҳомийлик қилган.

Кузьминнинг сўзларига кўра, ўшанда махсус хизмат Roshen фабрикасининг Россияда фаолият юритиши Украина томонидан тақиқланмаганлиги сабабли тергов ишлари ўтказмаган. Илгарироқ "Батькивщина" партияси парламент фракцияси раҳбари Юлия Тимошенко Порошенкони "уруш орқали пул ишлаш"да айблаб чиққанди.

Янгиликлар лентаси
0