TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Эртага Эртага Uzcard тўлов тизими ишида 2 соатлик узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази маълум қилди.
"Профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 июль куни соат 01:30 дан 03:30 гача POS ва E-POS терминаллари процессинг маркази билан вақтинчалик улана олмаслиги мумкин", дейилади Марказ хабарида.
Марказ маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.