Қошлари ғалати аёл Трамп нутқини йўққа чиқарди

© Sputnik / Кейтлин Оукс / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Дональд Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қошлари ўта ноёб тузилишга эга бўлган аёл Трамп нутқини йўққа чиқарди

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Obamacare тиббий суғуртасини танқид қилувчи нутқ сўзлади. Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътибори Америка президенти чиқишига эмас, балки унинг ортида турган қошлари ғалати аёлга "михланди".

Қошлар Трампга қарши

Twitter фойдаланувчилари аёл қошларининг тузилиши Американинг собиқ президенти Барак Обама томонидан соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилган ислоҳотлардан қониқмасликни ифодаламоқда, дея изоҳ бердилар.

When you realize that your eyebrows are a victim of Obamacare.

"Қошларинг Obamacare ислоҳоти қурбонига айлангани шу-да", — деб ёзди интернет фойдаланувчиларидан бири.

Трамп Obamacareни эмас, балки бу аёлнинг қошларини ўзгартириши керак, деб фикр билдирган фойдаланувчилардан яна бири.

Интернет фойдаланувчилар орасида Трамп одамларни атай чалғитиш учун бу аёлни ёллаган дея фикр билдирганлар ҳам топилди. 

#trump planting distractions during live broadcasts so we couldn't hear a thing he said

​Трампнинг гапларига қошлар айнан шундай реакция билдиради, бу ахир табиий, деб ёзди яна кимдир.

"Ҳатто қошлар ҳам Трампнинг сўзларидан ҳайратда"

Шу билан бирга аёлга сидқидилдан ачинганлар ҳам бўлди.

"Матбуот-анжумани тугагач, бу аёл бутун Твиттер аҳли унинг қошларини муҳокама қилганидан албатта хабар топади. Бу аёлга жуда ҳам ачиняпман"

Янгиликлар лентаси
0