TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. 19 сентябрь куни, ICTEXPO 2017 кўргазмаси очилишида "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуаси узра осмонга ҳаво шари кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон аэронавтика федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳаво шари синови августда Чорвоқ сув омбори ҳудудида ўтказилади. Уни альпинист ва саёҳатчи Самад Ҳошимов бошқаради. У ҳозирда Россияда ҳавода парвоз қилувчи қурилмалар учувчилари курсида таҳсил олмоқда. Кейинчалик Ҳошимов бўлажак ўзбек учувчиларига сабоқ беради.
Янги ҳаво шарининг ўлчами 5 қаватли уй билан тенг бўлиб, унинг саватига 4 йўловчи ва учувчи жойлашади.
Келгусида унда Чимён тоғларида парвоз қилиш мумкин бўлади.