TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 25-31 июль ва 1-2 август кунлари ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида худди ана шундай об-ҳаво кутилмоқда.
Қолган ҳудудларда эса “салқинроқ”: ҳарорат 37-42 даража атрофида бўлади.