Қобулда "Толибон" уюштирган терактда 24 киши қурбон бўлди

© REUTERS / Omar Sobhaniنن په کابل کې چاودنه شوي چې ګڼ شميرخلګو ته يي مرګ ژوبله اړولې ده
نن په کابل کې چاودنه شوي چې ګڼ شميرخلګو ته يي مرګ ژوبله اړولې ده - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВлар хабарига кўра, террорчининг мақсади Афғонистон Тоғ саноати ва шахталар вазирлиги вакиллари минган микроавтобус бўлган.

TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун Қобулда содир бўлган, камида 24 кишининг умрига зомин бўлган теракт учун жавобгарликни "Толибон" террорчилар ҳаракати ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.

Афғонистон ИИВи хабарига кўра, мудҳиш фожеа шаҳарнинг Ғарбий қисмида содир бўлган. 24 киши қурбон бўлган ва 40 кишир турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Хабарда айтилишига кўра, барча қурбонлар тинч аҳоли вакиллари бўлган.

Портлаш худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Associated Press агентлиги хабарига кўра, террорчининг мақсади Афғонистон Тоғ саноати ва шахталар вазирлиги вакиллари минган микроавтобус бўлган. Портлаш оқибатида вазирлик ходимлари ҳам жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0