TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 60 ёш юбилейини нишонламоқда. Ушбу муносабат билан дунёнинг турли бурчакларидан Ўзбекистон президенти номига табриклар келиб тушмоқда.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳам Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилди. Телефон суҳбати чоғида Назарбоев Мирзиёевга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ҳамда олий давлат мансабида муваффақиятлар тилади. Шунингдек суҳбат давомида икки давлат орасидаги муносабатларнинг юқори даражасини сақлаб қолиш ва давом эттиришга келишиб олишди.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. Суҳбат чоғида шунингдек Россия ва Ўзбекистоннинг савдо иқтисодий муносабатлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин шавкат Миромоновчини Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Атамбаевлар табриклашган эди.