Атамбаев: ўз юрти ва халқини ўмарганлар кечиримга лойиқ эмас

© Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти Атамбаве мамлакатнинг собиқ президенти Аскар Акаевни нима сабабдан ҳеч қачон кечирмаслиги сабабини айтди

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўзидан олдин президент бўлган Аскар Акаевни ҳеч қачон кечирмаслигини айтди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон.

Атамбаев бу гапни Чўлпон-Отада ўтказилаётган матбуот-анжумани вақтида айтган.

Асқар Акаев - Sputnik Ўзбекистон
Акаев: АҚШнинг терроризмга қарши курашдан мақсади Марказий Осиёга кириш бўлган
Анжуман давомида Атамбаевга 2010 йил 7 апрел воқеалари бўйича ҳукм қилинганларга нисбатан амнистия қўлланилиши имконияти бор-йўқлиги ҳақида савол беришган.

"Жаниш Бакиевга келадиган бўлсак, айтишим мумкин-ки, бизда уни ушлаб, жазосини берадиган МОССАД даражасидаги разведка хизмати йўқлиги таассуфлидир. У 7 апрелга қадар ва ундан кейин ҳам қанчадан-қанча одамларни ўлдирди, юз миллионлаб маблағларни ўғирлади! Акаев ҳақида ҳам гап очиладиган бўлса, келинг уни кечирайлик дейишади. Биз минг тонна олтинга ва "Қумторда" 67 % улушга эга эдик. Бу улуш 16%гача камайиб кетди. Мен Акаевни ҳеч қачон кечирмайман: минг тонна олтинни еб-тўймас оиласи учун бегоналарга қўш-қўллаб топширди", — деб таъкидлаган анжуман вақтида Атамбаев.

Қирғизистон президенти "мамлакат ва халқ мулкини талон-тарож қилган одамлар кечиримга лойиқ эмас", деб қўшимча қилган.

Янгиликлар лентаси
0