Биринчи қонуний совет миллионери Артем Тарасов вафот этди

© Sputnik / Юрий Абрамочкин / Медиабанкка ўтишБизнесмен Артем Тарасов
Бизнесмен Артем Тарасов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тарасов “Техника” кооперативини директори сифатида 1989 йилда 3 миллион рубл расмий ойлик олган.

ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Собиқ СССРнинг биринчи қонуни миллионери Артем Тарасов вафот этди, деб хабар қилмоқда “Яблоко” партиясининг матбуот хизмати.

«Артем Михийлович Тарасов вафот этди. Ушбу маълумотни унинг ёрдамчиси тасдиқлади. Унинг ўлими сабаблари ва дафн маросимини ўтказиш жойи ва вақти ҳақида унинг оиласи эртага хабар беради”, — дейилган партия расмий хабарда.

“Артем Тарасовичнинг вафотидан чуқур изтиробдамиз. У ростгўй, қобилиятли инсон ва бизнесмен ва содиқ партиядош эди. Кўпчиллик бойлик учун ёлғон гапириб ёки товламачилик қилган вақтларда у биринчи ростгўй миллионер бўлган эди”, — деди "Яблоко" партиясининг Москва бўлими раҳбари Сергей Митрохин.

Wikipedia хабарига кўра, Артем Тарасов 1980 йиллар охирида Москвада “Техника” кооперативини ва ташқи савдо билан шуғулланувчи “Исток” ташкилотларини бошқарган. 1989 йилда унинг расмий ойлиги 3 миллион рубл бўлган. У ойлигидан қонунда белгиланган 6% (180 000 рубл) — боласи йўқлиги учун солиқ ва 3%  (90 000 рубл)партия аъзоси бадалини амалга оширганда, бу ўртача ойлик 120 рубл бўлган, совет жамоатчилиги орасида катта шов-шувга сабаб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0