ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Жума куни АҚШнинг Орландо шаҳрида Сардор Миланонинг биринчи яккахон концерти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда хонанданинг Instagramдаги саҳифаси.
Концерт Орландодаги Gult тунги клубида бўлиб ўтди. Концертдан олдин шаҳар бўйлаб тарқатилган афишаларда "Такрорланмас "поп-опера" феномени Сардор Миланонинг яккахон концерти. Орландода фақат бир кечага" — дейилган.
Бўлиб ўтган концерт дастури кўпчиллика манзур келди. "Эртак амалга ошди! Биз кеча кўрган томоша — мисли кўрилмаган, ажойиб томоша бўлди. Концерт вақтида биз ҳис қилган туйғулар — бир умрга эсдан чиқмайди", — каби ёзувлар қолдиришган хонанда мухлислари унинг саҳифасида.
Сардор Милано Тошкент шаҳрида туғилиб ўсган. Шу вақтга қада хонанда Росси, Ўзбекистон ва дунё саҳналарида бир неча танловлар ғолиби бўлган. Хонанда айтишига қараганда, "Милано" тахаллусини олишига сабаб Сардор Италиянинг Милан шаҳрини ҳамда опера услубида қўшиқ куйлашни яхши кўришининг тимсолидир.