Қизил Майдонда бокс рекорди ўрнатилди

Oбуна бўлиш
Кеча Москвада Халқаро бокс кунини нишонлаш тадбири доирасида, янги рекорд қайд этилди. Қизил Майдонда 3 минг киши иштирокида бўлиб ўтган бокс машғулоти Гиннеснинг рекордлар китобига - "Энг оммавий бокс машғулоти" сифатида қайд этилди.

Уч мигдан ортиқ иштирокчи 31 дақиқа давомида бокс зарбалари, ҳимояланиш ва блокларини машқ қилишди. Ушбу машғулот энг оммавий бокс машғулоти деб тан олиниб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Бокс машғулотини Олимпиада чемпионлари Борис Лагутин, Алексей Тищенко ва Софья Очигавалар олиб оришди. Рекорд натижасини қайд  қилиш қоидаларига амал қилишни боксчилар Николай Валуев ва Наталья Рагозиналар кузатиб боришди.

Байрам тадбири доирасида дунёнинг бир неча мамлакатларидан келган боксчилар рингга чиқди. Жумладан ўзбекистонлик Шерзодбек Олимжонов ва россиялик Ражаб Бутаев билан беллашди.

Янгиликлар лентаси
0