ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Кеча Москвадаги Қизил Майдонда энг оммавий бокс машғулоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Уч минг кишидан ортиқ иштирокчи 31 дақиқа давомида бокс зарбалари, ҳимояланиш ва блокларини машқ қилишди. Ушбу машғулот энг оммавий бокс машғулоти деб тан олиниб, Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Бокс машғулотини олимпиада чемпионлари Борис Лагутин, Алексей Тищенко ва Софья Очигавалар олиб оришди. Рекорд натижасини қайд қилиш қоидаларига амал қилишни боксчилар Николай Валуев ва Наталья Рагозиналар кузатиб боришди.
Ҳаваскорлар халқаро бокс ассоциацияси президенти (AIBA) Чинг-Куо Ву, байрамда иштирок этар экан, 22 июл халқаро бокс куни сифатида байрам қилинишини ҳамда 2019 йилда Россияда жаҳон чемпионати ўтказилишига барча имкониятлар борлигини қайд этди.
Шунингдек, байрам тадбири доирасида Қизил майдонда дунёнинг бир неча мамлакатларидан келган боксчилари иштирокида жанглар бўлиб ўтди. Улар орасида ўзбекистонлик боксчи Шерзодбека Олимжонов ва россиялик Ражаб Бутаевнинг учрашуви ҳам ўтказилди.