Ўзбекистон ҳарбийлари Хитойга етиб келишди

© ИА "Жахон"Военнослужащие армии Узбекистана
Военнослужащие армии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Хитойда бўлиб ўтадиган АрМИ-2017 халқаро армия ўйинларида иштирок этишади

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Эрон ҳарбийлари "Қуролсоз-уста" халқаро армия ўйинларида қатнашишади, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги ахборот департаменти.

Закрытие соревнований Инженерная формула - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбий мухандислари халқаро танловда иштирок этмоқда

"Қуролсоз-уста" халқаро танловида қатнашиш учун Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Эрон ҳарбийлари Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор вилоятига етиб келишди", — дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон ва Эроннинг артиллерия ва танк қисмларининг таъмирлаш бўлимлари халқаро мусобақаларда илк бор иштирок этишади. ХХР Мудофаа вазирлигининг "Корла" полигонида бўлиб ўтадиган мусобақаларда беш давлат жамоаси қатнашади.

Илгарироқ Россиянинг 100га яқин ҳарбийлари АрМИ-2017 мусобақаларида қатнашиш учун мазкур полигонга келганди, деб ёзади РИА Новости.

Халқаро армия ўйинлари 14 кун давомида Россия, Белоруссия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22та полигонида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0