TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкент вилоятига ташрифи чоғида ИИБ, прокуратура органлари ва ҳокимликнинг бир қатор вакилларини ишдан бўшатгани ҳақида хабар берган эдик.
Uz24.uzнинг "Ахборот" информацион дастурига таяниб хабар беришича, Оҳангарон ва Ангрен шаҳар ҳокимлари, вилоят марказий банки раҳбари, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш, солиқ, ички ишлар ва прокуратура тизимдаги бир қатор раҳбар ва ходимлар ўз вазифасидан озод этилди. Бунга уларнинг ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ишга совуққонлик билан қараши сабаб бўлган.