Пензадаги колониядан қочиб кетган маҳбус қўлга олинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишСотрудники правоохранительных органов
Сотрудники правоохранительных органов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Неъматов қочиб кетганидан бир неча соат ўтиб Рязан вилоятида, таксида Москвага йўл олган вақтида қўлга олинган

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Пензадаги ахлоқ тузатиш колониясидан қочиб кетган ўзбекистонлик Шавкат Неъматов қўлга олинди, деб хабар берди Россия ИИВ вакили Ирина Волк РИА Новостига.

Илгарироқ вилоят жазони ижро этиш федерал бошқармаси қотиллик ва талончилик учун жазо ўтаётган 27 ёшли Неъматов Пензадаги 4-ахлоқ тузатиш колониясидан қочиб кетгани ҳақида хабар берганди.

Колония общего режима - Sputnik Ўзбекистон
Пензада колониядан қочиб кетган ўзбекистонлик қидирилмоқда

Волкнинг маълум қилишича, Неъматов тезкор оператив-қидирув тадбири давомида қўлга олинган.

"Рязан вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ва Рязан вилояти жазони ижро этиш федерал бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбир чоғида қочоқ қўлга олинди", — деди Россия ИИВ вакили Ирина Волк.

Пенза вилояти жазони ижро этиш федерал бошқармасининг маълумот беришича, Неъматов қочиб кетганидан бир неча соат ўтиб Рязан вилоятида, таксида Москвага йўл олган вақтида қўлга олинган.

Вилоят прокуратурасининг аниқлик киритишича, Неъматов қотиллик ва талончилик жиноятлари учун 13 йилга қатъий тартибдаги колонияда жазо ўташга маҳкум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0