Шавкат Мирзиёев бугун Тўйтепа ва Олмалиқни кўздан кечиради

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи олдидан Тўйтепадаги вилоят ҳокимлиги биноси қайта таъмирланди, шаҳарда ободончилик ишлари олиб борилди. Тошкент ва Тўйтепа шаҳарларини боғловчи йўл кенгайтирилди, деб хабар қилди Уз24уз

ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига ташриф буюради, деб хабар қилди Уз24уз.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Адолат саройи" мажмуасини барпо этишга фармойиш берди
UZ24 манбасининг хабар беришича, Мирзиёевнинг Тошкент вилоятининг Тўйтепа ва Олмалиқ шаҳарларида бўлиши кутилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги биносида фаоллар билан учрашув ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

2016 йил 15 декабрь куни халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган Шавкат Мирзиёев вилоят марказини Тўйтепа шаҳрига кўчириш таклифини берганди.

Нашрга кўра, Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи олдидан Тўйтепадаги вилоят ҳокимлиги биноси қайта таъмирланди, шаҳарда ободончилик ишлари олиб борилди. Тошкент ва Тўйтепа шаҳарларини боғловчи йўл кенгайтирилди.

Янгиликлар лентаси
0