Мирзиёев: Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентига Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди

TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент вилоятининг асосий туристик йўналишлари намойиш этилди, 2017-2018 йилларда вилоятда туризм соҳасини янада ривожлантиришнинг асосий кўрсаткич прогноз параметрлари тақдим қилинди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайтида хабар қилинди.

Хабарда билдирилишича, Чимён оромгоҳида хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун 500 ўринли замонавий меҳмонхона мажмуаси лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур ҳудудда замонавий осма йўл қуриш лойиҳасига ҳам эътибор қаратилди. Узунлиги 2 километр бўлган, 26 кабинадан иборат осма йўлни 10 ойда қуриш мўлжалланмоқда.

Чимён МДҲдаги энг оммабоп тоғ курортлари рўйхатининг юқори бешлигига кирди

Бўстонлиқ туманида "Қўш-Чинор" меҳмонхона мажмуаси қурилади. Мажмуадан 130 ўринли меҳмонхона, 60 ўринли ресторан, соғломлаштириш маркази ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ўрин олган.

"Амирсой" тоғ чанғи дам олиш масканида йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.

Президент Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинди. Бунда азалий урф-одатларимиз асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Тошкент вилоятида Чимён оромгоҳи, Чорвоқ сув омбори, Ихнож, Урунгач, Шовур, Бодак кўллари бор. Вилоятда 45 та меҳмонхона бўлиб, ўтган йили 100 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. 4 туроператор, 4 табиий кўл, 71 санаторий, 1 қўриқхона, 5 ўрмон хўжалиги мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0