TOШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Екатеринбургга Ўзбекистондан 5 нафар Қорабайир зотли тулпорлар келтирилди, деб хабар қилмоқда Облгазета.
Хабарга кўра, Ўзбекистон тулпорлари Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Ельцин Кубоги ва Свердловск вилояти Кубоги учун мусобақаларда қатнашади. Отларнинг барчаси божхона текширувидан ўтказилган.
"Шу ҳафтада яна еттита от келтирилиши кутилмоқда", — деб қўшимча қилинган хабарда.
От спорти бўйича халқаро ва миллий мусобақалар Екатеринбургда июль ойининг сўнгги дам олиш кунларида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 15 июнда Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш бўйича қатор муҳим ишларни амалга оширишга қаратилган қарорни имзолаган ва ушбу мақсадда Қашқадарё вилоятида, "Ўзбекнефтегаз" миллий компанияси ёрдамида Қорабайир зотли отларини етиштириш ва селекция қилиш мажмуаси яратилиши ҳақида хабар қилган эдик.