Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўғирликка тушди

© fotoliaЖиноятчининг ҳибсга олиниши
Жиноятчининг ҳибсга олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёшлар тошкентлик фуқаронинг уйидан умумий қиймати 8 миллион сўмдан ортиқ бўлган тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетишган

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳрида 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз ўғирликка тушди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс 1984 йилда туғилган Б.Снинг уйига кириб, ётоқхонасидаги шкаф ичидан умумий қиймати 8 миллион 250 минг сўмлик 5 турдаги тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетган.

ИИБнинг хабарига кўра, ушбу жиноятни 21 ёшли йигит ва 20 ёшли қиз содир этганлиги аниқланган.

"Жиноятчилар Фарғона туманида яшовчи Ф.Ю ва Сирдарё туманида яшовчи З.Т лар эканлиги аниқланиб, ушланди", — дейилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0