ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил декабр бошида ер ости телеузатмалар тўхтатилади, деб хабар қилди Спутник мухбири Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосланиб.
Ўзбекистон ҳукуматидаги манбанинг маълумотига кўра, муқобил телеузатмаларни тўхтатиш босқичма-босқич амалга оширилади. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус жадвал тасдиқланган. Унга асосан муқобил телеузатиш Тошкент шаҳрида 2018 йил 15 июлгача, бутун республика бўйича эса 2018 йил 5 декабрда тўхтатилади.
Ҳозирги кунда рақамли телеузатишга енгил ўтиш учун биринчи бепул ва ҳаммабоп бўлган рақамли телеканаллар тўплами (мультиплекс) шаклланган. Ҳозирги кунда ушбу тўплам Миллий телерадиокомпания таркибига кирувчи 13 та канални ўз ичига олади. Булар: "Ўзбекистон", "Ёшлар", "Спорт", "Кинотеатр", UZ HD ва бошқалар. Шунингдек, унинг таркибига 7 та ҳусусий телеканаллар: Mening Yurtim, Caravan TV, UzReport TV, Zo'r TV HD, FUTBOL TV, Milliy TV, Zo'r TV киради.
Масаланинг техник томонига келадиган бўлсак, қарорда 2017 йил якунига қадар республиканинг барча аҳоли яшаш пунктлари рақамли телеузатмалар учун зарур 90 комплект катта ва 404 комплект кичик қувватли ускуналар билан таъминлаш ҳақида Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига топшириқ берилди.
"Муқобил телеузатишларни тўхтатиш енгил ўтади. Масалан, аҳолининг эҳтиёжманд қисмлари ва нафақахўрларга рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун керакли ускуналар, жумладан, телевизорлар, приставкалар ва бошқаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитларини тақдим этишни кенгайтириш тавсия этилади" — деб таъкидлади суҳбатдош.
Бундан ташқари, рақамли телеузатиш хизматларга фойдаланиш учун кенг имкониятлар бериш мақсадида хорижий сунъий йўлдош алоқа сегментини ижарага олиш бўйича маблағлар ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал рақамли телеузатиш тармоғини ривожлантириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқа қатор тижорат банклари томонидан Ўзбекистонга 62,5 млн доллар кредит ажратилган эди.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон томони Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси билан 73,6 млн долларлик рақамли телеузатиш ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.