Лола Каримова-Тилляева: Мен ҳаётга ифор орқали боқаман

© Lola Karimova-TillyaevaЛола Каримова-Тилляева
Лола Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова-Тилляева чинакам уйғунликни гўзаллик калити деб билади ва тўғри танланган ифор инсоннинг орзу-истаклари рўёбига ёрдам беришига ишонади, деб ёзади Vanity Fair журнали

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Vanity Fair журналида Лола Каримова-Тилляева ва унинг "The Harmonist" бренди ҳақида  мақола чоп этилди.

Ифор cанъати: "The Harmonist" билан танишув

Янги "The Harmonist Maison de Parfum" атирлар уйи Инь ва Ян уйғунлиги фалсафасига таянади. "Атир ҳақида гап кетганда, маълум ифор барчага ҳам бирдек тўғри келавермаслигини яхши биламиз, – дейди бренд асосчиси ва ифорлар уйғунлиги концепцияси муаллифи Лола Каримова-Тилляева. "The Harmonist"ни яратишда Фен-шуй таълимотидан илҳомландим".

Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова-Тиллаева ажойиб хушхабар билан бўлишди
Лола Каримова-Тилляева дипломат ва филантроп, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи. "Ўсмирлик йилларимда ойимнинг атирларини ўзимча "тадқиқ этиб", янги ифор ҳосил қилиш учун уларни аралаштирар эдим, – дея эслайди Лола Каримова-Тилляева. – Ниҳоят, ўзим учун атир яратдим, бу – соҳадаги илк ютуғим эди. Янги ифорни кашф этиш менга маълум маънода ўзлигимни намоён қилиш имконини берди".

Кейинчалик у дўстлари учун лола шаклидаги 500 дона шиша идишда турфа гуллар ва мушк қоришмасидан иборат атир яратди.

"Мен ҳаётга ифор орқали боқаман, – дейди у. – Хуш ифорлар менга оламни теран англашга ёрдам беради".

"The Harmonist" ҳам ана шундай теран туйғулар ифодаси сифатида дунё юзини кўрди.

Лола Каримова-Тилляева хозирда оиласи билан Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилади. Парижда фаолият юритади. Ушбу шаҳарнинг 8-мавзеидаги гавжум Жорж V кўчасида унинг иккинчи бутиги жойлашган. "The Harmonist"нинг иккала бутиги дизайни Алнур исмли франко-ҳинд интерьер дизайнери томонидан яратилди. Дўконлар дизайнида ҳам фен-шуй таълимотидан фойдаланилган бўлиб, у ерда замонавийлик ва рамзийлик уйғунлигини кўриш мумкин. "Интерьерларнинг ҳам ўз энергияси бор, унсурлардан оқилона фойдаланиб, қолаверса, метафизикага таяниб ўз борлиғимизни ярата оламиз", – дейди Лола Каримова-Тилляева.

Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова отаси дафн этилган масканда қуриладиган мақбара суратлари билан бўлишди

Ушбу бренд атирлари беш унсур: тупроқ, маъдан, сув, ёғоч ва оловни ифода этади. Бутикка ташриф буюрар экансиз, мутахассис сизни ҳар бир унсурга хос хусусиятлар билан таништириб, ички оламингизга мос элементни танлашда кўмаклашади. Ҳаёт машаққатларига дуч келганимизда, беихтиёр вужуд, ақл ва руҳ мувозанатини тиклашга уринамиз. "the Harmonist" айнан биз истаётган руҳий ҳаловатни топишга ёрдам беради.

Бренд беш Инь ва беш Ян ифорларини хавола этади. Идишлардаги қуруқ кукунларни ҳидлаб кўриб, ҳар бир ифорни теран ҳис этиш мумкин. Шу тариқа ўз мижозингизга мос унсурни танлайсиз. Танланган ифор таъбингизга кўра ўзгартирилиши мумкин. Дейлик, сиз ижодкорсиз, аммо иқтидорингизни тўлиқ рўёбга чиқара олмаяпсиз. Бунга эҳтимол бирор унсурнинг тўкис эмаслиги сабаб бўлаётгандир. Ифорларга сингдирилган унсурлар руҳиятингиздаги кемтикликни тўлдиради.

Масалан, мен "Desired Earth" атирини ҳидлаб, менинг унсурим тупроқ эканини англадим. Янада хушбўй бўлсин дея ясмин ва анвойи баҳор гулларидан ҳамда уммон сувлари элементларидан иборат икки қўшимча қоришма танладим.

Айтиш жоизки, ҳар бир унсурнинг ўз маъно-мазмуни бор. Масалан, мен Ян Ерман. Менга хос унсурларнинг маъноси қуйидагича:

тупроқ: жамият билан ҳамнафасликка ёрдам беради;

маъдан: истеъдодни юзага чиқаради;

сув: фаровонлик келтиради;

ёғоч: юксак мақом ва мафтункорлик бахш этади;

олов: донолик сари бошлайди.

Лола Исламовна Каримова-Тилляева - Sputnik Ўзбекистон
Лола ва Татьяна Каримовалар ишчи ташриф билан Москвага келишди
Дейлик, мен Ян Ёғоч бўлганимда эди, бу унсурлар мутлақо ўзгача маъно касб этган бўлар эди.

Лола Каримова-Тилляева коллекция мукаммал бўлсин дея Armani Privé, Tom Ford, Commes des Garçons ва бошқа брендлар учун ажойиб ифорлар яратган парфюмер Гийом Флавиньи билан ҳамкорлик қилди. Ижодкор ҳассослиги билан Л.Каримова-Тилляеванинг кўнглига йўл топа олди. Шу тариқа ифорлар олами сари сирли саёҳат бошланди. Беш йиллик изланишлар мобайнида Л.Каримова-Тилляевага Флавиньининг ҳар бир унсурдан фавқулодда маҳорат билан фойдалана олиши манзур бўлди.

"Гийом билан ҳамкорликдан кўнглим тўлди. У ҳақиқий профессионал сифатида менинг ижодий ғоя ва қарашларимни рўёбга чиқара олди", – дейди у.

Лола Каримова-Тилляева чинакам уйғунликни гўзаллик калити деб билади ва тўғри танланган ифор инсоннинг орзу-истаклари рўёбига ёрдам беришига ишонади. Бу – Инь ва Ян муштараклиги, бу – ҳаётимизга файз олиб кирувчи ифорлар мўъжизаси.

Янгиликлар лентаси
0