TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ар-Риёд полицияси Саудия Арабистони қироллик сулоласи шаҳзодасини қирол Салмон буйруғига биноан ҳибсга олди, деб хабар берди Al-Ekhbariya телеканали.
Илгарироқ унинг одамларга, хусусан аёлларга ҳужум қилгани тасвирланган видеолавҳа ва фотосуратлар ижтимоий тармоқларда тарқалганди.
"Қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд шаҳзода Сауд бин Абдул-Азиз бин Мусаидни зудлик билан ҳибсга олиш ҳақида фармон берди ва уни ҳамда шармандали видеолавҳаларда у билан бирга тасвирланган барчани қамашни буюрди", — деб маълум қилди телеканал.
Ар-Риёд полицияси шаҳзодани видеолавҳа пайдо бўлганидан бир оз ўтиб қўлга олди, унинг қўлга олиниш лавҳасини Eremnews портали жойлаштирди, деб ёзади РИА Новости.