TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик Александр Свечников енгил атлетиканинг найза улоқтириш йўналишида жаҳон рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Лондонда бўлиб ўтаётган пара атлетика бўйича жаҳон чемпионати сайтида маълум қилинди. Свечников 71,01 метрлик натижани қайд этди.
Шу йил май ойида Бокуда бўлиб ўтган IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да Свечников найзани 70 метрга улоқтириб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. У бу сафар ўз рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Бу билан жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги олтин медаллар сони учтага етди.#ICYMI Uzbekistan's Aleksandr Svechnikov's put in a stunning performance tonight at #London2017 pic.twitter.com/WDMwR046en
— World Para Athletics (@ParaAthletics) 19 июля 2017 г.
Аёллар ўртасида кечган баҳсларда эса Нозима Қаюмова 41,25 метр натижаси билан кумуш медали соҳибасига айланди.
Аввалроқ Ҳусниддин Норбеков диск улоқтиришда биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи маротаба жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган эди. Дониёр Солиев эса узунликка сакраш мусобақасида 7,18 метрга сакраб олтин медалга эришди ва илгари хитойлик Чен Мингю томонидан ўрнатилган Осиё рекордини янгилади.