ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2017-йилнинг 18-июл куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, ЕИ Комиссияси вице-президенти Федерика Могерини билан учрашди. Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати хабари асосида.
Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан ўзаро алоқаларга оид қатор масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Европа Иттифоқи-Марказий Осиё" вазирлар учрашувида кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Абдулазиз Камилов Федерика Могеринини шу йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида БМТ раҳбарлигида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизликни ва барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича халқаро анжуманга таклиф этди.
Шунингдек, учрашув давомида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди, дейилган хабарда.