TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Гамбургда бўлиб ўтган G20 саммитидан кейин Россия ва АҚШ президентларининг "қисқа суҳбати" бўлиб ўтган эди. бу ҳақида журналистларга Оқ уй вакили хабар берган эди.
"Путин ва Трамп орасида ҳеч қандай "иккинчи учрашув" бўлгини йўқ. Тушлик сўнггида қисқа суҳбат бўлди холос. Оқ уй иккинчи учрашув ҳақидаги маълумсотларни яширмоқчи деган гапларнинг барчаси ёлғончилик, пасткашлик ва аблаҳлик", — деб президент вакилининг сўзларини келтиради Рейтер агентлиги.
Дональд Трамп ва Путиннинг "яширин учрашуви" ҳақида дастлаб Eurasia Group халқаро консалтинг фирмаси раҳбари Ян Бреммер Bloomberg агентлиги билан бўлган суҳбатда хабар қилган эди. Унинг айтишига кўра, икки раҳбар биринчи расмий учрашувдан кейин яна бир соат давомида суҳбатлашган. Бундан хабар топган АҚШ ОАВлари эса, Оқ уй бу ҳақида хабар бермаган эди, деман улар буни яширган деб жар солишга тушган эди.
Хусусан, Washington Post нашри ёзишига кўра, G20 раҳбарлари учун ташкил қилинган кечги овқат вақтида президент Трамп ўз жойидан туриб Владимир Путиннинг ёнига келиб ўтирган ва суҳбат қилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда икки раҳбар асосий икки соатлик музокаралардан кейин ҳам суҳбат қилиш учун вақт етарли бўлган, яъни ҳеч қандай яширин учрашувга ҳожат бўлмаган.
"Яширин учрашув" ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлиши Дональд Трампнинг ҳам ғазабини қўзғади.
"Ёлғончи ОАВларнинг яширин кечки овқат ҳақидаги хабари бу "касаллик", деди. Германия бош котиби барча G20 раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари учун кечги овқа ташкил қилган. Буни ОАВлар ҳам яхши билади", — деб ёзиб қолдирган Трамп ўз twitterида.
РИА Новости хабарига асосан.