TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги Гўрўғли кўчасидаги постда навбатчилик қилаётган патрул-пост хизмати инспекторини машина уриб кетди. Бу ҳақда "Самаркандский вестник" газетаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, катта тезликда келаётган "Нексия" кичик сержант Шерзод Мустафоевнинг талабига бўйсунмаган ва уни уриб кетган.
Жароҳатланган инспектор касалхонага ётқизилган.
"Нексия" ҳайдовчиси Ц.К. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.