TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Жанубий Америкада жойлашган Аргентинанинг катта қисмига, ёзнинг қоқ ўртасида кутилмаганда совуқ тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.
Нашр хабарига кўра, сешанба куни Неукен ва Мисьонес вилоятларида 2 киши совуқдан ҳалок бўлган, яна беш киши совуқ ҳаво натижасида юзага келган турли ҳолатлардан қурбон бўлишган. Уларнинг аксарияти истиш печларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида заҳарли газлардан ҳалок бўлган.
Ўтган ҳафтада Аргентинага кучли совуқ ҳаво келди. Сан-Карлос-де-Барилоче шаҳрида тарихда биринчи марта мисли кўрилмаган — 25,4 даража совуқ ҳаво қайд этилди.
#BuenLunes La gran nevada cubrió de infinita belleza a #SanMartindelosAndes #LMNeuquen #Patagonia ⛄❄⛄ pic.twitter.com/wTFADuPiaw
— Lili Sur (@lfsur) 17 июля 2017 г.