TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларидан 73 нафари бепул Ҳаж зиёратига бориб келиш имконига эга бўлди, деб хабар қилмоқда "Нуроний" жамғармасининг матбуот хизмати.
"Илгари Ҳаж зиёратига боролмаган ёки бунга имкони бўлмаган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Президент томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Ҳаж зиёратига юбориладиган бўлди", — дейилган муассаса хабарида.
Шунингдек хабарда, ушбу йил 9 май Хотира ва қадирлаш куни муносабати билан Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушуи фахрийларига кўрсатилган иззат-икром ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Хусусан, 1615 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига икки миллион сўмдан бир марталик пул мукофотлари берилиши, 14 нафар эҳтиёжманд фахрийларга янги замонавий уй-жойлар туҳфа этилиши, уруш фахрийлари истиқомат қиладиган 172 та уй-жой тўлиқ қайта таъмирланди ва бошқа ёрдам чоралари кўрсатилди.