ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Хитойнинг Хуанчжоу шаҳри яқинидаги Чзенцзян провинциясида бир юк машинаси иккинчисини туртиб юбориши оқибатида кучли портлаш юз берди.
РИА Новости хабарига кўра, портлаш видеокамерага туширилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Юк ҳайдовчиси юз берган ҳодиса юзасидан CCTV Newsга изоҳ берган.
"Тўқнашишимиз билан, портлаш юз берди. Мен ҳаттоки бу қандай бўлганини тушунишга улгурганим йўқ. Фақат кучли портлаш овозини эшитдим, холос…", — деган у.
Ёнғинни бартараф этиш учун трассани ёпишга тўғри келган. Роликда акс этган видеога биноан бир юк машинасида бўёқлар, иккинчисида эса металл буюмлар бўлган.