TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Марғилон шаҳрида юз берган мудҳиш автоҳалокат оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Воқеага оид суратни Facebook фойдаланувчиси ижтимоий саҳифага жойлаштирди, деб хабар бермоқда Uznews.uz.
Муаллифнинг ёзишича, 23 ёшли йигит бошқарувидаги "Damas" кўприкдан катта тезликда тушиб бошқарувдан чиқиб кетган ва "Камаз"га келиб урилган.
Тўқнашув натижасида уч киши ҳалок бўлган.