Қирғизистонда рухсатсиз ов қилган араб сайёҳлар қидирилмоқда

© Sputnik / В. Носков / Медиабанкка ўтишОхотничье двуствольное ружье с вертикально спаренными стволами МЦ-6
Охотничье двуствольное ружье с вертикально спаренными стволами МЦ-6 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Facebookда хорижий фуқаролар қўлларида ўлдирилган суғурлар ва қуёнлар тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Ушбу видео интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл-Sputnik. Facebookда хорижий фуқаролар қўлларида ўлдирилган суғурлар ва қуёнлар ушлаб тасвирга олинган видео пайдо бўлди. Ушбу видео интернетда қизғин муҳокама қилинмоқда, деб ёзади Спутник Қирғизистон хабарига асосан.

Видеолавҳадаги кишиларнинг суҳбатидан маълум бўлишича, улар араб мамлакатларидан келишган.

"Биз ҳозир Қирғизистондамиз. Буларни бизга Оллоҳ совға қилди, барчаси у сабабли", — деган улар камерага қараб.

Ушбу видеолавҳа интернет фойдаланувчилари томонидан қизғин танқидий муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, "Қирғизистонда кўп нарса сотилади, агарда ҳамма нарса сотилмаса" — деб ёзган интернет фойдаланувчи Нурбек Мелисов.

"Агарда пулини тўлаб қўйсанг, хоҳлаган ишингни қиласан. Нимага ҳайрон қоласизлар? Тўлаб қўй ва истаган ҳайвонни овласанг бўлади" — дея қўшимча қилган у.

Данияр Жакшиликовга кўра, Қизил китобга киритилмаган ҳайвонларни овлаш сайёҳларни жалб қилишнинг энг яхши усулидир.

"Муаллиф, сен янглишяпсан. Улар ов қилиш учун пул тўлаб қўйишган. Давлатимизда сайёҳларни шу усул билан жалб қилишади. Улар бир дона қуён ов қилиш учун қўйнинг нархини тўлаб қўйишади. Бу оддий ҳол" — деб ёзган Жакшиликов.

Спутник Қирғизистон таҳририяти ушбу ҳолатни изоҳлаб бериш учун Табиат ва ўрмон хўжалигини муҳофаза қилиш давлат агентлиги мудири Талант Турдуматовга мурожаат қилди. Турдуматовнинг фикрича, ушбу видеодаги одамлар браконьерлардир. Чунки уларнинг қўлларида 5 дона қуён ва шунча миқдорда суғурлар бўлган.

"Ҳозирги вақтда қуёнларни овлашга рухсат этилмаган. Аммо суғурларни овлаш мумкин. Лекин ҳеч бир хорижий фуқаро рухсатнома олиш учун мурожаат қилмаган. Афсуски, бу ҳолат тушунарсиз, улар қаерда ов қилишган. Ҳозир бу ҳолатни текширмоқдамиз. Аниқлангандан сўнг ҳуқуқ тартибот органларга мурожаат қиламиз. Бу сайёҳлардан жарима олиш зарур, яъни ҳар бир суғур учун 1,5 минг сом (21,7 $) ва қуён учун минг сом (14,4 $)" — деб таъкидлади Турдуматов.

Шунингдек, "сайёҳларга қурол берган маҳаллий аҳолига ҳам чора кўрилади", — деб қўшича қилди у.

Бугунги кунда бир дона қуён ов қилиш учун рухсатноманинг нархи 100 сомни (1,4 $), суғур учун эса — 250 сомни (3,6$) ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0