ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Шу йилнинг 7 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида етти ёшли Муроджон Саидов йўқолиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Бугун унинг Учтепа тумани "Изза" маҳалласи ҳудудидан топилганлиги маълум бўлди.
Бу ҳақда Sputnik мухбирига боланинг амакиси Фазлиддин Юсупов маълум қилди.
Унинг айтишича, болани ўз онаси топган.