Россиянинг миграция қонунчилигига ўзгаришлар киритилмоқда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайёҳлик ёки бошқа мақсадларда таклиф қилинган чет эл фуқаролари кейинчалик ишлаш учун қолиб кетмаслиги керак. Бундан буён шундай қоидабузарликка йўл қўйган корхоналарга 500 минг рубл жарима солинади.

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда яшаётган  чет эл фуқароларининг ҳуқуқларини белгилайдиган асосий қонун ҳисобланган "Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий мавқеи" қонунига ўзгартириш киритилиши режалаштирилмоқда.

Хусусан, мазкур қонуннинг 16 моддасига қуйидагилар қўшимча қилинди:

"6. Чет эл фуқаросни таклиф қилган томон, ташриф муддати якунланганидан кейин, унинг ўз вақтида Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишини таъминлаши керак. Шунингдек, таклиф қилаётган томон, чет эл фуқароси олдиндан хабар қилган кириш мақсадини амалга оширилишини таъминлаши керак бўлади", — дейилган янги қонун лойиҳаси матнида.

Яъни сайёҳлик ёки бошқа мақсадларда таклиф қилинган чет эл фуқаролари кейинчалик ишлаш учун қолиб кетмасликлари керак. Россия ИИВ хабарига кўра, 2016 йилда ана шундай қоидабузарликлардан 130 мингтаси аниқланган.

Бундан буён шундай қоидабузарликка йўл қўйган корхоналарга 500 минг рубл жарима солинади. Хусусий шахсларга 40 мингдан 50 минг рублгача, мансабдор шахсларга эса 400 мингдан 500 минггача.

Шуни таъкидлаш керакки,  юқорида қайд этилган ҳолатлар Россияга виза билан кирадиган узоқ чет эл давлатлари фуқароларига таалуқли. Ўзбекистон фуқароларининг Россияга кириши учун Россия томонидан таклифнома ва виза керак эмас.

Янгиликлар лентаси
0