Немцовни ўлдирган Дадаев 20 йилга қамалди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишЗаур Дадаев
Заур Дадаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура Дадаев учун умрбод қамоқ жазосини сўраган

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москва ҳарбий округ суди сиёсатчи Борис Немцовни ўлдирганлиги учун киллер Заур Дадаевни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди РИА Новости мухбири суд залидан.

Прокуратура Дадаев учун умрбод қамоқ жазосини сўраган.

"Дадаев 20 йил муддатли жазони қатъий режим колониясида ўташга ҳукм қилинди. Унга шунингдек 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланди", — деб ҳукм ўқиган судья Юрий Житников.

Бундан ташқари, суд Дадаевни лейтенант унвони ва Жасорат орденидан маҳрум қилган.

Суд шунингдек, сиёсатчи ўлимида айбланган қолган айбланувчилар устидан ҳам ўз ҳукмини эълон қилган. Жумладан, қотилни ҳодиса жойидан олиб кетган Анзор Губашевни 19 йилга, унинг укаси Шодидни — 16 йилга, Немцовни кузатиб юрган Темирлан Эскерхановни — 14 йилга, Хамзат Бахаевни эса 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Уларнинг ҳар бирига 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланган. Худди Дадаев сингари бу айбдорлар ҳам жазони қатъий тартибдаги колонияда ўташади.

Сизларга ҳукм тушунарлими деган саволга жазога тортилганларнинг барчаси "йўқ" деб жавоб берганлар. Дадаев эса "Худо сизларга судья" деган гапни айтган.

Ҳукмдан норози ҳимоячилар шикоят беришларини маълум қилганлар.

Айбловчи томон эса суд қароридан розилигини, аммо Дадаев муддати бўйича шикоят аризасини бериш нияти йўқ эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Москворецк кўригида отиб кетилган. Заур Дадаев кўприк устида кетиб бораётган сиёсатчи ва унинг севгилиси кетидан югуриб келиб, Немцовга қарата олти марта ўқ узган.

Янгиликлар лентаси
0