Борис Немцовнинг қотили 20 йилга қамалди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишОглашение приговора обвиняемым в убийстве Бориса Немцова
Оглашение приговора обвиняемым в убийстве Бориса Немцова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қотиллик сабаблари ҳалигача тушунарли эмас. Бугунги кунда жазоланганлар фақат жиноят ижрочиларидир. Қотиллик "буюртмачиси", собиқ "Шимол" батальони зобити Руслан Мухудинов - ҳозир халқаро қидирувда.

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москва округи ҳарбий суди Заур Дадаевга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости мухбири суд залидан.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралик куни Москва марказида отиб ўлдирилган эди. Ушбу жиноятда айбланиб Заур Дадаев, Анзор ва Шадид Губашев, Темирлан Эскерханов ва Хамзат Бахаевлар қўлган олинган эди.

Икки йилдан ортиқ давом этган тергов ва текширувларидан сўнг суд ўз ҳукмини эълон қилиди.  Унга кўра Заур Дадаевга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. Ундан ташқари 100 минг рубл жарима солинди ва лейтенант унвони ҳамда "Жасурлик учун" орденидан маҳрум қилинди.

Шунингдек суд, қотилни воқеа содир бўлган жойдан олиб кетган Анзор Губашевга 19 йил, унинг укаси Шадид Губашевга 16 йил,  немцовнинг ортидан кузатиб юрган Темирлана Эскерхановга 14йил ва Хамзат Бахаевга 11 йил қамоқ жазоси берди. Шунингдек, уларнинг ҳар бирига 100 мингдан жарима солинган.

Ушбу қотиллик сабаблари ҳалигача тушунарли эмас. Бугунги кунда жазоланганлар фақат жиноят ижрочиларидир. Қотиллик "буюртмачиси", собиқ "Шимол" батальони зобити Руслан Мухудинов — ҳозир халқаро қидирувда.

Янгиликлар лентаси
0