Apple Park - Стив Жобснинг сўнгги маҳсулоти

Oбуна бўлиш
Стив Жобс янги мажмуани камроқ офисга ва кўпроқ табиат қўйнидаги бошпанага ўхшаш бўлишини хохлаган экан.

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Стив Жобснинг шахсан иштирокида яратилган энг сўнгги маҳсулот дунёга тақдим этилиш арафиасида турибди. Унинг номи Apple Park. Яъни дунёга машҳур компания учун янги офис мажмуаси. Компания расмий хабарига кўра, бугунги кунда Куппертинода 30 та бинода ижарада турган компания ходимларини Apple 2018 йилнинг апрел ойидан бошлаб янги офисга кўчира бошлайди.

Apple нинг янги офиси ҳақидаги дастлабки маълумот 2006 йилда пайдо бўлган эди. Унинг дастлабки номи Apple  Campus 2 бўлган. Янги мажмуа лойиҳаси 2006-2011 йиллар орасида Стив Жобс дунёнинг дунёнинг етакчи меъморларини билан биргаликда ишлаб чиққан.

Айтишларига қараганда, Стив Жобснинг шахсан ўзи янги лойиҳанинг ҳар бир майда-чуйда деталигача аралашган. Бино ташқи кўринишидан тортиб, ойналар орасида неча миллиметр бўлиши, бинонинг умумий баландлиги, пол қопламаси ва унинг атроф муҳитга билан қандай мослашувига ҳам жуда катта эътибор берилган. Хусусан Apple Campus 2 биноларининг 4 қаватдан баланд бўлмаслиги ҳам Жобснинг нияти бўлган.

Apple Campus 2 қурилиши учун Куппертино шаҳрида 70 гектар индустриал майдонни сотиб олади. Олдин саноат бинолари, парковкалар жойлашган ҳудуд мутлақ ўзгартириб юборилади. Асосий ўзгаришлар чиройли манзарали боғлар яратиш ва табиат муҳитга эъзозли бўлган технологияларни қўллашдан иборат бўлганлиги бугунги кунда яққол кўзга ташланади.

© AppleApple Park
Apple Park - Sputnik Ўзбекистон
Apple Park

Умий ҳисобда 13 минг кишига мўлжалланган янги офиснинг кейинчалик Aplle Park деб аталиши ҳам бежиз эмас, чунки унинг ҳудудининг 80 % яшил боғлар билан қопланган. Олдинги ер усти парковкаларининг 90% ўрнига бутун дунёдан келтирилган 7 мингдан ортиқ дарахтлар экилган.

Офис атрофидаги парк ҳудуди пиёдалар ва велосипедчилар йўлаклари билан қопланган. Офис ишчилари бир жойдан иккинчи жойга етиб олишлари учун 1000 дона велосипедлар мажвуд. Шунингдек Apple park ҳудудида Фитнес центр, 14 минг автомобил учун ер ости ва кўп қаватли парковкалар мавжуд.

Янги мажмуа фақат қайта тикланадиган энергия манбааларидан фойдаланади. Офис биноларининг ва гаражларнинг барчасининг томида қуёш нурини электр токига айлантириувчи мосламалар ўрнатилган.  Ундан ташқари биогаз ёрдамида ишлайдиган экологик тоза алоҳида электр станцияси қурилган. Шунингдек янги офис биноси йилнинг 9 ойи давомида иситиш ва совутишни мосламаларидан фойдаланишни талаб қилмайди.

Шунингдек Apple Park ҳудудида 700 кишига мўлжалланган презентациялар зали ҳам жойлашган. Унинг номи Steve Jobs Theatr.  Баландлиги 7 метр, диаметри 50  метр бўлган бино декорлари ойнадан қурилган.

Бугунги кунда Apple park биноси қурилишининг охирги босқичлари якунланмоқда. Дронлардан олинган видеога кўра у ҳақиқатдан ҳам дунёдаги энг яхши офис биноси бўлиши мумкин. Унинг қиймати 5 миллиард долларни ташкил қилмоқда.

P.S. Twitter фойдаланувчиси Mirnes Kovac Apple Park биносини қадимига Боғдод шаҳрига ўхшаш томонларини топган ва қуйидаги расмни жойлаштирган. Эсингизда бўлса Стив Жобснинг отаси Яқин Шарқдан (Сурия) АҚШга келган меҳнат мигранти бўлган.

Янгиликлар лентаси
0