TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Бу ҳақда пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди, деб хабар берди Uznews.uz.
Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Чилонзор туманида яшовчи аёл жазирама ҳавога қарамасдан, уч нафар фарзандини хонадонда қаровсиз қолдириб эшикни қулфлаб чиқиб кетган.
Оқибатда унинг 3 ва 5 ёшли қизлари тез ёрдам келгунига қадар вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 3-қисми А банди бўйича жиноят иши қўзғатилди.