Интернет фойдаланувчилари: ўнинчи Дамасни пачақ қилган трамвай дастидан "дод"

Oбуна бўлиш
Шу кунларда интернет тармоқларида Самарқанд шаҳрида юз берган навбатдаги трамвай ва "Дамас" тўқнашуви кенг муҳокама қилинмоқда. Интернет фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, бу тахминан ўнинчи тўқнашувдир

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Апрел ойининг ўрталаридан Самарқанд шаҳрида трамвайлар ҳаракати ишга туширилган эди. Ишга туширилганидан кўп вақт ўтмай симёғочни уриб қулатган трамвай шу кунгача ўнинчи, айрим фойдаланувчиларнинг ёзишича эса ўн бешинчи Дамасни уриб, пачақ қилган.

ДТП в Самарканде с участием трамвая
ДТП в Самарканде с участием трамвая - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Самарканде с участием трамвая

Интернет фойдаланувчилари бу ҳодисага ўз муносабатларини қуйидагича билдиришмоқда:

"Трамвайдан фойдадан кўра зарар кўпроқ кўринади", — деб ёзган Blob Rhyda.

"Одамларимиз жуда қизиқда. Устун, трамвай, рельс, чумчуқлардан айб излашади. Фақат ҳайдовчиданмас", — деган Лейла Усманова.

"Ёз бўйи трамвай ва Дамас тўқнашувларига нечанчи бор гувоҳ бўлмоқдамиз. Қиш келса унда аҳвол не кечади", — деган яна бир фойдаланувчи.

"Самарқандга трамвай шарт эмасди, шаҳар йўллари тор бўлса ахир", — деган Ислом Саидумаров.

В Самарканде запустили трамваи - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Самарқанд трамвайининг йўловчиси бўлди
"Автошколаларда трамвайни айланиб ўтмаслик керак, деб ўргатишади. Дамас ҳайдовчиларининг ўзлари айбдор. Самарқандда трамвай борлигидан фахрланишимиз керак. Ахир Ўзбекистонда ягона Самарқандда бор трамвай.

"Самарқандда трамвай пайдо бўлганидан фақат хурсанд бўлиш керак, улар ҳисобига шаҳримиз кўркига кўрк қўшилди" — деган Фаридка Ходжаева.

Янгиликлар лентаси
0