ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Бугун Тошкентдаги қатор коллеж ва лицейлар ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бўлим бошлиғи Отажон Омонов Спутник мухбирига ушбу хабар ҳуқуқий асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Отажон Омоновнинг таъкидлашича, айни пайтда республикадаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш давом этмоқда.