TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. "Ўзбекконцерт" тўрт нафар хонандани лицензисидан маҳрум қилди, деб хабар қилинган муассаса расмий сайтида.
"Лицензиатлар Тохир Садыков, Азиза Ниёзметова, Шароф Мукимов ва Шерали Бекмурадовлар билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги, ҳамда Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг 2017 йил 10 июлдаги 15/2-16347-сонли хатини инобатга олиб, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз", — дейилган "Ўзбекконцерт" эълон қилган расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунларига кўра, томоша ва концертларда иштирок этувчи хонандалар лицензияга эга бўлишлари, ўз фаолияти натажаларидан солиқ тўлаб боришлари керак. "Ўзбекнаво" сайтида келтирилган маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 2109 нафар ижрочига лицензия берилган.