Қирғизистон 2018 йилда Буюк Ипак йўли мамлакатлари форумини ўтказишни таклиф қилди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишФлаг Киргизии
Флаг Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум мавжуд иқтисодий муносабатларини яхшилашга, савдо муносабатларини енгиллаштиришга ва мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган бўлади.

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қирғизистон Жаҳон Савдо ташкилоти раҳбарлиги остида Буюк Ипак йўли мамлакатлари форуми ўтказишни таклиф қилди, деб хабар қилмоқда мамлкат Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати.

Муассаса хабарига кўра, ушбу ташаббус Иқтисодиёт вазири Арзыбек Кожошевнинг Женевада ЖСТ директори Роберту Азеведу билан бўлган учрашуви давомида таклиф қилинган.

"Иқтисодиёт вазири 2018 йилда Қирғизистонда "Буюк Ипак йўли қайта туғилишида ЖСТнинг ўрни" мавзусида ҳудудий семинар ўтказишни таклиф қилди", — дейилган вазирлик ахборот хизмати хабарида.

Вазирлик хабарига кўра, ушбу форум Буюк Ипак йўли иқтисодий камари бўйлаб жойлашган мамлакатлар орасида мавжуд иқтисодий муносабатларини яхшилашга доир масалалрни муҳокама қилиш, ҳудудда ЖСТ шартномасида кўзда тутилган савдо муносабатларини енгиллаштириш  ва мавжуд тўсиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган бўлади.

Халқаро форум Қирғизистоннинг ЖСТга аъзо бўлганининг 20 йиллигига бағишланган бўлади. Ўз навбатида ЖСТ директори ушбу ғояни маъқуллаб, уни ўтказишда ташкилот томонидан ўрдам кўрсатишга ваъда берган.

Янгиликлар лентаси
0