Чет давлатларда Ўзбекистон миграция ваколатхоналари очилади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам
Центр содействия мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарорда айтилишига кўра, "чет элларда очиладиган миграция марказларининг вазифаси - аҳолини рўйхатдан ўтказишни ва меҳнатга рухсатнома олиш жараёнини осонлаштириш" экан.

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг бугун эълон қилинган 3126-сонли қарорига асосан, фуқаролар энг кўп яшаётган чет эл мамлакатларида Ўзбекистон миграция хизматларининг ваколатхоналари очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Чет мамлакатларда, биринчи навбатда кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари яшаётган давлатларда, Ўзбекистон Республикасининг миграция соҳасига жавобгар органларининг ваколатхоналарини очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш масаласида таклифлар киритилсин", — дейилган қарор матнида.

Ушбу таклифлар Ичкин ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва ушбу соҳага алоқадор бошқа ташкилотлар томонидан 2018 йилнинг биринчи февралига қадар киритилиши керак.

Шунингдек, таклифлар Ўзбекистон Республикаси имзолаган барча давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалари ҳамда миграция соҳасидаги вазиятни чуқур ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқарилиши керак, дейилган қарорда.

"Чет элларда очиладиган миграция марказларининг вазифаси —  аҳолини рўйхатдан ўтказишни ва меҳнатга рухсатнома олиш жараёнини осонлаштириш", дейилган Президент қарорида.

Янгиликлар лентаси
0