TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Италияда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этди, деб хабар бермоқда SPORTS.uz портали.
Хабарда айтилишича, 31 мамлакат терма жамоалари қатнашган ушбу мусобақада ўзбекистонлик гандболчилар Жаҳон кубогини қўлга киритишди.
Финалга қадар ўзбекистонлик спортчилар Дания (17:11), Германия (23:17), Италия (28:22) ва Туркия (22:11) терма жамоаларини мағлубиятга учратишди.
Мусобақа регламентига кўра, финалда энг кўп очко тўплаган жамоалар куч синашиши лозим эди. Ўзбекистонлик спортчиларга яна Германия терма жамоаси тўқнаш келди. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Германияни 28:24 ҳисобида мағлуб этди. Дания терма жамоаси учинчи ўринни олди.