Интернат уйларида яшайдиганларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

© Sputnik / Максим БогодвидПустая инвалидная коляска
Пустая инвалидная коляска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу орқали интернат уйларида яшайдиган ногиронлар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилади

TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

Бу орқали интернат уйларида яшайдиган ногиронлар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янада кучайтирилади.

Жамғарма маблағлари хайрия эҳсонлари, техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шакллантирилади.

Жамғарма маблағларидан "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйларини, ижтимоий, тиббий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳар хил маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда ногиронлар ва кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.

Янгиликлар лентаси
0