TOШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. GM Uzbekistan компанияси ихчам юк ташиш автомобили Laboнинг янгиланган версиясини ишлаб чиқаришга киришди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири компания бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовга асосланиб.
Рестайлинг қилинган Laboнинг кузови олдингисидан 25 фоизга узайтирилади. Автомобилнинг янги версиясига бўлган талаб ўрганиб чиқилгандан сўнг компания тўлақонли ишлаб чиқариш масаласида бир қарорга келади.
Laboнинг аввалги русумларига 0,8 литрли мотор ўрнатилган бўлиб, қуввати 38 от кучига тенг.